• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июля 2020

COVID-19 инфекциясини юқтирган 7 нафар ҳомиладор аёл вафот этган – ССВ

Бугунга қадар 120 нафар ҳомиладор аёл коронавирусдан тузалиб кетган.

1489
0
khabar.kz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Барно Aбдусамадова мамлакатда коронавирус инфекцияси дастлаб қайд этилганидан буён неча нафар ҳомиладор аёллар ушбу инфекцияга чалингани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган, 120 нафари соғайган. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.

Улардан 234 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Уларнинг 120 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган. Шулар орасида 2,9% ҳолат ўлим билан тугаган.

Барно Aбдусамадованинг сўзларига кўра, касаллик оқибатида вафот этган ҳомиладор аёлларда семизлик, юрак қон-томир етишмовчилиги, нафар тизими касалликлари, буйрак касалликлари каби ҳамроҳ касалликлар кузатилган.

Вазирлик вакили келтирган расмий маълумотларга кўра, шу кунга қадар коронавирусга чалинган 7 нафар ҳомиладор аёл касаллик қурбони бўлган.

Маълумот учун, ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига коронавирус инфекциясининг таъсири тўғрисида далилларга асосланган илмий хулосалар берилмаган.

Шунингдек, ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясига ва унинг асоратларига бошқалардан кўра кўпроқ мойиллиги борлиги тўғрисида ахборотлар ҳам йўқ.

1489
0