• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 2020

Янги лавозими туфайли Акмал Бурхоновнинг депутатлик ваколати тугатилди, партия сафидан чиқди

У иш фаолиятига таъсир қилмаслиги учун партия аъзолигидан чиққанини айтди.

1982
0
Халқаро пресс-клуб

Янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Telegram-каналида депутатлик ваколатлари тугатилгани ва "Адолат" СДП аъзолигидан чиққанини маълум қилди.  

“Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан менинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги ваколатим Агентликка директор этиб тайинланганим муносабати билан муддатидан аввал тугатилди. 

Шунингдек, Агентликдаги иш фаолиятимга таъсир этмаслиги учун, хусусан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзолигини ҳам тарк этишга қарор қилдим”, деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганди.

1982
0