• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
24 июля 2020

«Ўзэкспомарказ»да очилган Тақсимлаш маркази дастлабки беморларни қабул қилди

Марказга олиб келинган фуқаролар тўлиқ таҳлилдан ўтказилганидан сўнг ҳолатига қараб шифохоналарга йўналтирилади.

1964
0
Скриншот

Тошкентда COVID-19 касаллигига гумон қилинганларга аниқ ташҳис қўйиш ва зарур биринчи ёрдамни кўрсатишга хизмат қилувчи Тақсимлаш маркази иш бошлади

Марказда 250 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари фаолият юритиши режалаштирилган. Бу ерга Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларидан COVID-19га гумонланган фуқаролар олиб келинади. 

Марказда инфекционист, вирусолог ва бошқа қатор тор мутахассислар жамланган ҳамда тест ва таҳлилларни ўтказиш учун зарур шароит яратилган.

Бу ерга олиб келинган фуқаролар тўлиқ таҳлилдан ўтказилганидан сўнг, касаллик даражаси ва саломатлигининг ҳолатига кўра, шифохоналарга йўналтирилади. Хасталик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанишни маъқул деб билганлар эса уйида ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда даволанишга юборилади.

Ушбу Тақсимлаш марказининг ишга туширилиши COVID-19ни ташҳислаш ва ушбу вирусни юқтирганларни тиббиёт муассасаларига тақсимлаш ҳамда самарали даволашда муҳим вазифани бажаради.

1964
0