• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
23 июля 2020

Ўзбекистонликлар санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилиши ортгани аниқланди

80 фоиз респондентларда пандемия пайтида уларнинг одатий ҳаракатлари ўзгарганлиги қайд этилди.

1551
0
ИИВ ЙҲХББ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон фуқароларини тинглаш" лойиҳаси доирасида "COVID-19" нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати UzNews’га маълум қилди.

Тахминан 80 фоиз респондентларда пандемия пайтида уларнинг одатий ҳаракатлари ўзгарганлигини қайд этишди. 

Асосан бу ниқоб тақиш (98 фоиз), оила аъзолари ва дўстларига ташрифларни қисқартириш (84 фоиз), қўлларни тез-тез ювиш (81 фоиз), қўл сиқиб кўришиш, ўпишиш, саломлашиш (77 фоиз), ижтимоий масофа сақлаш (72 фоиз), уйдан ташқарида ишлашга камроқ вақт сарфлаш (51 фоиз), ўзини ўзи изоляция қилиш (17 фоиз) да ўз аксини топган. .

Респондентлар қўл ювиш талабларига юқори даражада ўсиб бораётганлигини маълум қилишди. Сўровда қатнашганларнинг таъкидлашича, улар қўлларини кунига ўртача 5,5 марта ювадилар, бу апрель ойида қайд этилгандан 4,8 мартага кўп. Респондентларнинг ўртача қатлами қўлларини кунига ўртача 10 марта ювишларини қайд этишган.

1551
0