• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 июля 2020

Андижонда тўрт нафар киши $1 000 қарз учун қўшнисини ўлдирди

Тўрт нафар фуқаро 43 ёшли эркакни таёқ билан уриб ўлдирди.

1783
0
UzNews.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 20 июль куни соат 23:00да Булоқбоши тумани Учтепа МФЙда фуқаролар ўртасида бир кишининг ўлимига олиб келган жанжал содир бўлган.

Аниқланишича, 28 ёшли К.А. ва унинг қўшниси 43 ёшли Р.С. ўртасида $1 000 қарз сабабли жанжал содир бўлган. Жанжал давомида К.А. таниши 21 ёшли Н.Қ. ва укалари 25 ёшли А.А., 17 ёшли О.А.лар билан Р.С.ни таёқ билан уриб, жароҳат етказишган.

Оқибатда Р.С. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида Р.С.га тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича К.А., А.А. ва Н.Қ. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда тартибида ушланган. Ҳозирда вояга етмаган 17 ёшли О.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1783
0