• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
22 июля 2020

Собиқ Бош прокурор ўринбосари коронавирус асоратларидан вафот этди

Хакимбай Ашировичда бир неча кун аввал коронавирус инфекцияси аниқланган.

1695
0
KRuz.uz

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Халимов Хакимбай Аширович вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикасига оид хабарларни ёритиб борувчи KRuz.uz нашрининг маълум қилишича, Хакимбай Ашировичда бир неча кун аввал коронавирус инфекцияси аниқланган.

Хакимбай Аширович узоқ йиллар прокуратура органларида самарали меҳнат қилган. Хусусан, у Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси бошлиғи сифатида ҳам фаолият олиб борган.

1695
0