• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 июля 2020

Сирдарёдаги “ими-жимида кўмилган”и айтилган дафн маросимига муносабат билдирилди

Беморга лаборатория такширувлари мавжуд бўлмасада коронавирус инфекцияси билан касалланган деган тахминий ташхис қўйилган. 

1760
0
Видеодан скриншот

Ижтимоий тармоқларда ёритилган дафн маросими тасвирланган видеога Мирзаобод туман ҳокимлигининг муносабати эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Мирзаобод тумани "Тинчлик" маҳалласида истиқомат қилган 1954 йилда туғилган Ў. Э. исмли фуқаро, жорий йилнинг 13 июль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам Сирдарё вилоят филиалига номаълум иситма ташхиси билан тушган.  

14 июл куни кечаси юрак ишемик касаллиги гипертония касаллиги хуружи оқибатида вафот этган.  

Сирдарё вилояти юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, вилоят СЭОМ ходимлари ва бошқа тегишли мутахассислар тавсиясига кўра, лаборатория такширувлари мавжуд бўлмасада коронавирус инфекцияси билан касалланган деган тахминий ташхис қўйилган. 

Туман аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва кўпайишининг олдини олиш мақсадида вилоят мутахассислари тавсиясига кўра вафот этган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 март куни тасдиқланган “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тўғрисида”ги буйруғи асосида дафн қилиш ишлари амалга оширилган. 

“Майитни дафнга тайёрлаш ва дезинфекция ишларини ўтказиш мусулмончилик қоидалари асосида Шошилинч тиббий ёрдам марказида амалга оширилди. 

Дафн маросимида иштирок этган марҳумнинг 10 нафар қариндоши, СЭОМ мутахассислари, маҳалла раиси ва хуқуқ тартибот органи вакиллари хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоя воситалари билан таьминландилар”, дейилади Мирзаобод туман ҳокимлиги муносабатида. 

Дафн маросими диний идора вакиллари иштирокида мусулмончилик қонун-қоидалари асосида 2020 йил 15 июль куни ўтказилган.  

1760
0