• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
17 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 15 000 дан ошди

Пайшанба куни мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 485 та ҳолатда касаллик қайд этилди.

1536
0
khabar.kz

16 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 066 (+75) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 16 июль куни мамлакатимизда касаллик қайд этилган 485 та ҳолатдан 97 таси Карантин муассасаларида, 349 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15066 нафар бемордан 8783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 58 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6208 нафар бемордан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1536
0