• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
15 июля 2020

Депутат ССВни тизимни йўлга қўя олмаганликда айблади

Бобур Бекмуродов соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини кескин танқид қилди.

1431
0
yumh.uz

Дастурлар ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов ўзининг Тelegram-каналида Соғлиқни сақлаш тизими тайёргарлик учун етарлича вақт бўлганига қарамай ҳатто аҳолини тестдан ўтказиш тизимини йўлга қўя олмаганини танқид қилди.

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё миқёсида COVID-19 пандемиясини эълон қилган пайтдаёқ, давлатларга энг муҳими имкон қадар кўпроқ тест ўтказиш, "тест-изоляция-даволаш" принципи асосида ишлашни тавсия қилган эди, - дейди депутат ўз хабарида. 

"Ўзбекистонда давлат раҳбари ўз вақтида бу борада керакли топшириқларни берди ва маблағ ажратилди. Аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёргарлик кўришга бир неча ой вақти бўлганлигига қарамай, аҳолига малакали маслаҳат бериш ёки даволаш тизимини яхшилаш у ёқда турсин, ҳаттоки аҳолини тестдан ўтказиш тизимини йўлга қўя олмади. Тиббиёт тизими раҳбарияти "ҳаммаси яхши, бемалол назоратга оламиз, эплаймиз" деган фикримча, кибрли йўлни танлади. Афсус” дея ўз фикрини билдирган Бобур Бекмуродов.

1431
0