• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 2020

“Nexia” ва юк автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Фарғонада “Nexia” русумли автомашина қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган юк автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир этди.

1334
0
ИИВ

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 13 июль куни фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини "Шўрсув" маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги “SHACMAN” русумли юк автомашинасига урилиши оқибатида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

1334
0