• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
14 июля 2020

ССВ 65-ўлим ҳақида маълум қилди

Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор 10 кун давомида уйида даволанган.

1643
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан навбатдаги бемор вафот этганини маълум қилди. Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 61 ёшли Ф.А. (эркак) 10 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагандан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

1643
0