• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
11 июля 2020

ССВ 57-ўлим ҳақида маълум қилди

Хоразмлик 56 ёшли эркак юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган.

1594
0
UzNews.uz

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

1594
0