• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
4 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9500 нафарга етди

Мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси яна 104 нафар кишида аниқланди.

1993
0
Мудофаа вазирлиги

4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 104тага ошиб 9500 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

Айни пайтда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

1993
0