3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 9199 (+121) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 69 нафар киши Сурхондарё вилоятида коронавирус билан касалланган одамлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
48 нафар фуқаро Тошкент шаҳрида аниқланган - 32 нафари COVID-19 билан касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар ва 16 нафари аҳоли орасида.
Яна тўртта ҳолат Тошкент вилоятида қайд этилган: 1 нафари коронавирус билан касалланган одамлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар ва 3 нафари аҳоли орасида.