Бугун, 2020 йилнинг 2 июль куни соат 9:16 да Учтепа тумани, “Кўкча дарвоза” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Олмос жўжа” МЧЖга қарашли ошхонасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ёнғин натижасида ошхонанинг ички ва том қисмининг 30 кв.м майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 9:21 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 9:36 да бартараф этилган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. Айни вақтда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.