• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 июля 2020

Эри доимий равишда камситиб келган 18 ёшли аёл ўзини осиб ўлдирди

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур маълумотга изоҳ берди.

1697
0
Daryo.uz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Ж. ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 май куни Косон тумани яшаган 18 ёшли М.Ж. ўзини осиб ўлдирган.

Текшириш давомида М.Ж. ва эри ўртасида доимий равишда жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб, уриб ва камситиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1697
0