30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 44 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 таси Тошкент вилоятида (шундан 19 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси аҳоли орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 таси Тошкент шаҳрида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 таси аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 5496 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган бўлса, 2778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.