• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
15 июня 2020

Кун давомида мамлакатимизда 183 ҳолатда COVID-19 касаллиги қайд этилган

Янги касалланиш ҳолатларининг 144 таси Карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 таси - аҳоли орасида, қолган 10 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

1712
0
Мудофаа вазирлиги

15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 (+109) нафарни ташкил этмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 77 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 таси Тошкент шаҳрида (шундан 10 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 таси Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 таси Наманган вилоятида, яна 5 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, бугун кун давомида мамлакатимизда қайд этилган 183 ҳолатдан 144 таси Карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 таси аҳоли орасида (шундан 25 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Андижон  вилоятида, 1 таси Хоразм вилоятида), қолган 10 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1712
0