«2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2020–2025 йилларда Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Академия Ўзбекистоннинг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Академиянинг бакалавриат ва магистратурасида:
• давлат гранти маблағлари ҳисобидан – фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;
• Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлар таълим олади.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалар ўқиши Академияга кўчирилади.