• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 июня 2020

Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Реконструкция ишлари олиб борилиши сабабли бир неча кўчаларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

1911
0
Google харита

Пойтахт ҳокимлигининг хабарига кўра, 8 июнь соат 23:00дан Фарғона йўли кўчаси бўйлаб автомобиль йўлининг бир томонида реконструкция ишлари бошланади: Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасидан 8 март кўчаси билан бўлган кесишмагача.

Шунингдек, Фарғона йўли кўчасининг Мухтор Ашрафи кўчаси билан бўлган кесишмасидан Жарқўрғон кўчаси кесишмасига бўлган оралиқдаги кўприкнинг бир томонлама ҳаракатланиш қисмида ҳам реконструкция ишлари бўлади.

«Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», - дейилади хабарда.

Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

1911
0