• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
6 июня 2020

Тошкентда аҳоли орасида COVID-19 билан касалланганлик бўйича янги ҳолатлар аниқланди

Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри ҳамда Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

1926
0
vaqf.uz

6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 4 нафари карантин марказида, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Яна 3 нафари Тошкент вилоятига Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари, 5 нафари эса Навоий вилоятида касалланганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 3247 нафар фуқаро соғайган.

Ҳозирда 759 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1926
0