• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
5 июня 2020

Бир кеча мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси 26 та фуқарода аниқланди

Янги касалланиш ҳолатлари Самарқанд, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилди.

1801
0
Транспорт вазирлиги

5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1801
0