• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
4 июня 2020

Тошкентда аҳоли орасида COVID-19 билан янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича бир кечада 31 та янги ҳолат аниқланди.

1599
0
Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, республикамизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1599
0