• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 мая 2020

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2147
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундузи +28...+31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат +33...+35 даражани ташкил этади.

23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорат +15...+18 даража, кундузи +35...+37, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида — +38...+40 даражагача кўтарилади.

"Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади", — дейилади хабарда.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучаяди.

2147
0