• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 мая 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони яна 25 нафарга ошди

ССВ хабар беришича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2880 нафарга етди.

1510
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 25 нафар фуқарода аниқланган.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди. 20 нафар беморнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 2 нафари қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси. 

20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 529 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

1510
0