Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 30 нафар кишида аниқланган.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 24 нафари хориждан келиб, карантинга олинган шахслар орасидан қайд этилди (уларнинг 19 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 5 нафари 15 май куни Қозоғистондан келган).
19 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 нафарни ташкил қилмоқда.