• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 мая 2020

Ўзбекистонда дўл ёғиши, кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет юртимизда кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди.

1949
0
UzNews.uz

Ўзгидромет берган хабарга кўра, 12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари эса айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1949
0