ССВнинг хабарига кўра, 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли эркак шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан, юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.