Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 22 нафар фуқарода аниқланган.
Касалланганлар бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда.