• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 2020

Кимёвий тозалаш муассасаларига ишни қайта тиклашга рухсат берилди

Мазкур муассасалар ҳамда хизматга жалб қилинган ходимлар иш бошлашдан аввал СЭОМ текширувидан ўтиши шарт.

1699
0
Яндекс

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилган хабарга мувофиқ, Тошкент шаҳар аҳолиси талаб ва эҳтиёжи ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш хулосаларидан келиб чиқиб, пойтахтимиздаги кимёвий тозалаш муассасалари фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат берилди.

Фаолиятини қайтадан бошлайдиган кимёвий тозалаш муассасалари карантин талаблари ва ишни қайта тиклаш бўйича махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга тўлиқ амал қилиши талаб этилади. Шунингдек, иш бошлашдан аввал муассаса ҳамда хизматга жалб қилинган ходимлар СЭОМ текширувидан ўтиши шарт.

“Шунингдек, аҳоли зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслиги лозимлиги талабидан келиб чиқиб, бундай турдаги ташкилотларга буюртмаларни олиб кетиш ҳамда етказиб беришни ташкил қилиш тавсия этилади”, – дейилади мазкур хабарда.

1699
0