• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 апреля 2020

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида бир қатор кадрлар алмашинуви амалга оширилди.

3952
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди. Мазкур лавозимга Юсупалиев Баҳодир Қаҳраманович тайинланди. Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Олдин хабар берганимиздек, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг собиқ директори Баҳром Алматов Агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Қурбонов Ботиржон Журабаевич тайинланди.

3952
0