• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
15 апреля 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони юздан ошди

Тошкентда яна саккиз нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан соғайди.

2090
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 8 нафари буткул соғайди.

Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллар. Улардан 2 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган. Уларнинг орасида энг каттаси 51, энг кичиги 10 ёшда.

Соғайган фуқаролар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига жўнатилган.

Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 107 нафарга етди.

2090
0