• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
12 апреля 2020

Наманганда карантин тадбирлари кучайтирилди

13 апрелдан бошлаб Наманганда яшовчи фуқароларга яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталари ва дорихоналарга кунига бир марта чиқиш рухсат берилади. Шунингдек, барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

2027
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Наманган вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур чекловлар Республика махсус комиссиясининг баёни билан тадбиқ этилади.

Ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган ва махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган автотранспорт воситаларидан ташқари, Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (шу жумладан уларни етказиб берувчи ва аутсорсинг хизматлари), экспортёр корхоналар, қишлоқ хўжалигида жалб этилган (ишчи-ходим ва техника)лар, шунингдек уларга тегишли фақат юк ташишга ихтисослашган «Damas» (Van ва Labo) русумли автомашиналари бундан мустасно.

Ҳаракатланиш тўхтатилган давр мобайнида қайд этилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар фақат истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.

Ушбу чекловлар даврида Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани маҳаллалар ҳудудларидаги, Қайқи қишлоғи ҳудудидаги озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, Наманган шаҳридаги “Чорсу” ва “Яшил” деҳқон бозорлари фаолият кўрсатишга давом этади. Барча маҳаллалар ҳудудларида доимий кўчма савдо дўконлари ташкил этиб борилади.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

2027
0