• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 апреля 2020

АҚШда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

ТИВ 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг COVID-19 сабаб вафот этгани ҳақида хабар берди.

2067
0
Reuters

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 6 апрель куни 51 ёшли мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланди ва сунъий комага туширилди”, – дейилади мазкур хабарда.

Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турди.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

2067
0