• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 апреля 2020

АИ-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади

АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади.

1753
0
“Ўзбекнефтгаз”

“Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши “комплеанс-назорат” тизими жорий этилади.

Юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассислар, шу жумладан хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялаш такомиллаштирилади ва соддалаштирилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ устав жамғармаларида давлат улуши оширилади.

1753
0