• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 марта 2020

“Ўзбекистон почтаси” айрим давлатларга почта жўнатмаларини қайта йўлга қўймоқда

Барча давлатларга авиақатновлар тўхтатилгани сабабли, халқаро почта жўнатмалари ер усти транспорти ёрдамида амалга оширилади.

1860
0
UzNews.uz

“Ўзбекистон почтаси” матбуот хизматининг хабар беришича, авиақатновлар тўхтатилганини ҳисобга олган ҳолда, компания халқаро почта жўнатмаларини ер усти транспорти ёрдамида амалга оширади.

Жўнатмалар амалга ошириладиган давлатлар: Австрия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Буюк Британия, Греция, Германия, Дания, Италия, Ирландия, Испания, Кипр, Люксембург, Латвия, Мальта, Голландия, Португалия, Польша, Руминия, Словения, Словакия, Франция, Финляндия, Хорватия, Чехия, Швеция, Эстония, Украина, Хитой, Литва, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Россия.

Қайд этилишича, транспорт алоқалари тикланишига қараб, ушбу давлатлар рўйхатига ўзгартириш киритиб борилади. Киритиладиган ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг веб-сайтида ва Facebookʼдаги расмий саҳифасида жойлаштирилади.

Ўзбекистон ҳудудидаги ички жўнатмалар доимий йўналишлар бўйича амалга оширилади.

1860
0