15 февралдан “Тошкент-Омск” йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Қатнов сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.
Қатновлар Uzautotrans Service'нинг замонавий автобусларида амалга оширилади. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 километр масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.
Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Камарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган.
2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Самара, Петербург ва Уфа каби 10та шаҳарларига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилгани қайд этилмоқда.