• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 28 декабря 2019

Nexia КамАЗ билан тўқнашиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлган

Авария оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ҳамда уч нафар йўловчилари вафот этишган.

3162
0
tergov.uz

28 декабрь куни тахминан соат 14:30да 20 ёшли Ф.Ж. Nexia-2 русумли автомашинасида Чироқчи тумани Кўктош маҳалласидан ўтувчи “4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи” йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги “КамАЗ” русумли юк автомашина билан тўқнашиб кетган.

Натижада Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3162
0