• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 декабря 2019

Неварасининг памперсига 1 килограммдан ортиқ тиллани яшириб олган аёл ушланди

Аёл тилла тақинчоқларни қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида божхоначилар томонидан қўлга олинган.

2628
0
customs.uz

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатга чиқиб кетаётган аёллардан бири тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқиш учун 2 ёшли неварасидан фойдаланмоқчи бўлгани фош этилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аёл неварасининг памперси орасига тилладан ишланган 6 дона занжир, 4 дона билагузук ва 1 дона узукни яширган ҳолда, ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 1 кг. 115 гр.ни, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий қиймати 334 млн 500 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

2628
0