• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 декабря 2019

Қидирувга берилган ўзбекистонлик Украинада қўлга олинди

23 ёшли гумондор тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Тошкентга қайтарилган.

2809
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ИИВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ҳамда Интерпол иштирокида бошқа давлат ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди, дейилади ИИББнинг хабарида.

23 ёшли С.И. ЖКнинг 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 127-моддасида (“Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга берилган.

С.И.нинг терговда айбланувчи тариқасида иштирок этишини таъминлаш учун Тошкентга этап қилдирилган. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

2809
0