• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 ноября 2019

Божхоначилар катта миқдордаги психотроп дори воситаларини мусодара қилишди

Умумий қиймати 300 млн сўм бўлган 28 минг дона психотроп дори воситаларининг Ўзбекистонга олиб кирилишининг олди олинди.

1528
0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Г. чегара ҳудудидан йўловчи такси орқали бериб юборилган 2 дона қутиларга солинган дори воситаларини кутиб турган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Қутиларда умумий қиймати 300 миллион сўмлик 28 000 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1528
0