• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 ноября 2019

“Энг зўр ОТМ” талабалари ўқув биносида куртка ва бош кийимда ўқишмоқда

Мамлакатнинг энг зўр ОТМлари рейтингида етакчилик қилган Ўзбекистон Миллий университети талабалари иситилмаган биноларда куртка ва бош кийимда ўқишга мажбур бўлишмоқда.

6434
0
UzNews.uz

UzNews.uz таҳририятига олий таълим муассасаси талабаларининг бири иситилмаётган бинолар бўйича шикоят билан мурожаат қилди.

“Иситиш тизими ёқилганига қарамасдан, бинолар жуда совуқ. Маъмурият бирон чора кўрмаяпти. Биз яна кимга мурожаат қилишни ва бу вазиятда қандай йўл тутишни билмаймиз. 90 фоиз талабалар контракт ва суперконтракт тўлашади, шунингдек, кўплаб хорижий фуқаролар бор”, - дея қайд этди талаба таҳририятимиз билан бўлган суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг сайтида Ўзбекистон ОТМлари рейтинги эълон қилинган эди. Мазкур рейтингда биринчиликни 69,02 фоиз билан Ўзбекистон Миллий университети қўлга киритган.

6434
0