• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 ноября 2019

Тошкентнинг иккита тумани вақтинча газсиз қолади

Газ қувурининг яроқсиз қисмини алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли, 9 ноябрь куни пойтахтнинг иккита туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади.

2232
0
UzNews.uz

Тошкент ҳокимиятининг хабар беришича, Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги ўрта босимли газ қувурининг яроқсиз қисмини алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли 9 ноябрь куни соат 10:00дан 15:00гача Яккасарой ва Миробод туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади.

Яккасарой тумани:

- Бобур кўчаси, 48-уй, 1, 2, 3-корпуслар

- Х.Умаров кўчаси, 8 ва 9-уйлар

- “А.Қаҳҳор”, “Дамариқ”, “Кулолтупроқ” маҳаллалари

- Кичик Бешёғоч кўчасидаги янги “Габус” турар жой бинолари

- “Журавленок” болалар боғчаси

- У.Носир кўчаси, “Riter Uzbekistan” фирмаси

- Абразив заводи ҳудудидаги фирмалар

- КАХЙ (Х.Умаров) кўчасидаги кафелар

- КАХЙдаги “Корзинка” супермаркети

- “Темирйўлчилар” меҳмонхонаси

- Темирйўл ДЕПОси

- “Барака олам”, “Олтин нон” новвойхоналари

- “Бошлиқ” турар-жой даҳасидаги барча объектлар

- “Тоштекстильмаш” заводи ҳудудидаги объектлар

- “Полимер” заводи ҳудудидаги объектлар

- А.Қаҳҳор 7-тор кўчаси, “Эсонов” ХК

- А.Қаҳҳор кўчаси “Харинг сервис” ташкилоти

- Кичик Бешёғоч кўчаси “ТОМЗ”

- Кичик Бешёғоч кўчаси “Садиков” ХК

- “Караван” кафеси

- А.Қаҳҳор кўчаси “Доно Зебо” МЧЖ

- Кичик Бешёғоч кўчаси “Дониёр фарм” МЧЖ

- А.Қаҳҳор кўчаси “Гранд мебел” МЧЖ

- Исроил давлатининг элчихонаси

- “Яккасарой” тўйхонаси

- “Шахизинда сервис” МЧЖ кафеси

- “Бойчечак Бегзод” МЧЖ кафеси

- “Гафаров” ХК ишлаб чиқариш цехи

- “Гафаров” ҚК савдо маркази

- “Мусажон” МЧЖ кафеси

- “Азим ота Улфатой” МЧЖ кафеси

- “Турғунбой” МЧЖ кафеси

- “Ферон сервис” МЧЖ офиси

- “Технолог профил” ХФ

- “Бегойим сервис” ХФ

- “Ташкая текстил” ҚК МЧЖ

- “RTEX PLUS” ХК

- “Глобал Техноложи” ХК

Миробод тумани:

- Авлиё ота кўчаси, 50-уй

- Нукус кўчасидаги янги “Габус” турар жой бинолари

- СПК, “Иттифоқ” фирмалари

- “Карат”, “Бухоро”, “Лабиҳовуз”, “Караван”, “Анор” кафелари

- “Сурен” Корея маркази

- “Мубина келажак” МЧЖ

- “Авалон” фирмаси

- “Рабус” меҳмонхонаси

- Авлиё ота кўчаси, Ҳарбий госпиталь

- Авлиё ота кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги суд бинолари

- Озарбайжон маркази

Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

2232
0