• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 ноября 2019

Самарқандда оилавий жуфтлик ис газидан заҳарланди

Эркак сув иситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Унинг аёли эса касалхонага ётқизилган.

1630
0
UzNews.uz

2 ноябрь куни соат 23:00да Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи Д.В. эса "ис газидан ўткир заҳарланиш" ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

"Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қаътий риоя қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

1630
0