• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 октября 2019

ИИББ тунги клубда келиб чиққан жанжал оқибатида одам вафот этганлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди

Аниқланишича, мазкур низоли ҳолат пойтахтимизда жойлашган “Уголок” кафесига ташриф буюрган фуқаро ҳамда кафе қўриқчилари ўртасида келиб чиққан. Бир йигитнинг вафот этиши эса жанжал оқибатида бўлмаган.

2295
0
UzNews.uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тунги клубда келиб чиққан жанжал оқибатида одам вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳри ИИББнинг маълум қилишича, 28 октябрь куни тахминан соат 21:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Уголок” кафесида кафега ташриф буюрувчилар ва кафе қўриқчилари ўртасида низо келиб чиққан.

Аниқланишича, фуқаролар 24 ёшли Б.З. ва 30 ёшли М.А. кечги таом билан спиртли ичимлик истеъмол қилганлар. Шу вақт мобайнида Б.З. мастлик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари билан 21 ёшли А.А. ва 22 ёшли Д.М. исмли кафе қўриқчиларининг эътироз билдиришига сабабчи бўлган ва ўртада низо келиб чиққан.

Шундан сўнг, улар “тортишувни давом эттириш” мақсадида кафедан ташқарига чиқиб, муштлашганлар. Муштлашув оқибатида Б.З. енгил тан жароҳатлари олиб, таниши М.А. билан таксига чиқиб кетган.

Бироқ ҳеч қанча юрмасдан, М.А. мазаси бўлмаётганлиги учун автомобилдан тушган. Чилонзор туманига қарашли “тез ёрдам” ходимлари М.А.ни тасодифан кўриб қолиб, касалхонага олиб кетаётган вақтда у вафот этган.

М.А.нинг ўлими бўйича олинган дастлабки суд тиббий ташҳисига кўра, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган ва ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари йўқлиги тўғрисида маълумот берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат Чилонзор тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шу билан бирга, юқорида содир этилган “безорилик” ҳаракатлари юзасидан, Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан А.А. ва Д.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2295
0