• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2019

Ҳоким ўринбосари $100 пора олаётганида қўлга олинди

Ҳоким ўринбосари ер майдони ажратиш учун хизмат хонасида пора олаётган вақтида қўлга олинди.

2007
0
UzNews.uz

29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимиятининг икки нафар ходими пора олаётган вақтларида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассис Б.А. фуқаро С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фуқаролар Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.

2007
0