• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 октября 2019

Ўзбекистонда «буханка» нон нархи деярли 40 фоизга ошди

Нон нархи дон ва ун маҳсулотлари нархларини либерализациялаш туфайли оширилган.

3947
0
UzNews.uz

15 октябрдан Ўзбекистонда колипли нон нархи 1100 сўмдан 1400-1500 сўмгача кўтарилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.

Дон, ун ва ноннинг нархларини эркинлаштиришни Ўзбекистон фермерлар кенгаши сўраган. Уларнинг сўзларига кўра, фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб кетган. Шу билан бирга, арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан бозор нархларида сотилган.

"Ўз навбатида донни қайта ишлаш корхоналарида ва савдо ташкилотларида суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учрайди", - дейилади фермерлар кенгашининг мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

Ҳужжатга кўра, 15 октябрдан давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга 100 фоиз тўловни олдиндан амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади.

Бундан ташқари, 2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг 1 тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1300 минг сўмдан улгуржи нархда сотилади.

3947
0