• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 6 октября 2019

Тошкeнтдаги даҳшатли ЙТҲда 23 ёшли NEXIA ҳайдовчиси вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 русумли автомашина юқори тезликда металл устунга урилди.

2574
0
ИИББ

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган.

Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли автомашинани ишончнома асосида бошқариб, кўча ёритгичининг металл устуни билан тўқнашди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ўта оғир тан жароҳатларини олганлиги сабабли воқеа жойида вафот этди.

Автоҳалокатнинг сабаби ҳайдовчи тезликни сезиларли даражада ошириш натижасида транспорт воситаси бошқарувини йўқотганлиги тахмин қилинмоқда.

2574
0