Жорий йилнинг 23 сентябрь куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида тунги рейд ўтказишди. Тадбир давомида УАЗ-469 русумли автомобиль тўхтатилиб кўздан кечирилганда ичида икки дона ов милтиғи ва ўн уч бош жайрон борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, браконьерлар Т.Б. ва П.А. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 бош жайронларни 22 сентябрь куни ов милтиғи ёрдамида ўлдиришган.
Ноқонуний ов бўйича барча ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилади.