• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 31 августа 2019

Президент Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

2239
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйган.

Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган, халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Пойтахтимиздаги тантанали тадбир бугун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

2239
0